Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўрсатади. Шариатнинг пулга алоқадор ҳукмлар билан унинг олтин ва кумуш эканига ҳужжат келтириши пулнинг олтин ва кумушдан бошқа нарса бўлмаслиги ёки унинг асоси олтин ва кумуш бўлиши вожиблигига очиқ далилдир. Шаръий ҳукмлар тайин қилиб берган пул турига риоя қилиш шартлигидан келиб чиқадиган бўлсак, Исломдаги пулнинг олтин ва кумуш бўлиши вожибдир. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, олтин ва кумушнингина пул қилиб белгиланиши улардан бошқасини айирбошлаш мумкинмаслигини билдирмайди. Чунки бу ерда гап айирбошлаш ҳақида эмас, пул ва пулни қабул қилиш ҳақида боряпти. Одамларнинг ўзаро ҳамма нарсани айирбошлашлари жоиз. Фақат айирбошлашнинг пулга оид миқёси олтин ва кумуш бўлиши шарт. Негаки, Исломдаги пул олтин ва кумушдир.


Пайғамбар с.а.в. олтин ва кумушнинг жинсини пул қилиб белгилаганлар. Муайян шаклда зарб қилинадими йўқми, Форснинг зарби бўладими, Румнинг зарби бўладими, зарб қилинмаган, нақш солинмаган кумуш парчалари бўладими, Яманники бўладими, бошқаники бўладими ҳаммаси билан муомала қилинаверган. Эътибор унинг сони ёки нақшига эмас, оғирлигига қаратилган. Тухумдек олтин ҳам муомалада юраверган. Закот каби Оллоҳнинг ҳақлари ҳам, қарз каби бандаларнинг ҳақлари ҳам, товарнинг баҳоси ҳам олтин ва кумушнинг оғирлигига қараб белгиланган. Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида ҳам, тўрт хулафои рошидинларнинг замонларида ҳам, Бану Умайя замонининг бошларида ҳам ҳолат шундай давом этган. Абдулмалик ибн Марвон ҳокимият тепасига келгач, муомаладаги барча нақшлигу нақшсиз олтин-кумушларни тўплаб, уларни бир хил Макка оғирлигида қўйиб, уларга Ислом зарбини уриб, ўлчаб ўтиришнинг ҳожати бўлмайдиган тангаларга айлантирди. Бу иш ҳижратнинг етмиш бешинчи йилида юз берди. Тарихнинг ўша онидан бошлаб, зарб қилинган исломий динорлар ва исломий дирҳамлар вужудга келиб, исломий давлатнинг алоҳида белгига эга бўлган пулига айланди. Шунга кўра, Исломдаги пул низоми асос жиҳатидан олтин ва кумушнинг оғирлигидир. Ҳажми, зарби, шакли, нақши каби ишлар услубга киради. Шунга биноан шаръий лафзларнинг қаерида олтин-кумуш сўзи ворид бўлган бўлса, у икки маънони билдиради: Уларнинг бири гарчи мис, бронза ёки қоғоз пул бўлса ҳам олтин ва кумушдан муқобили бўлган муомаладаги пул бўлса, иккинчиси, олтин ва кумушдир. Олтин ва кумушдан ясалган пуллар ҳам, олтин ва кумушга айлантириш мумкин бўлган мис ёки қоғоз пуллар ҳам пул ҳисобланаверади.

 

112-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143